Ўзбекистон | 12:37 / 10.10.2018
14046
3 дақиқада ўқилади

Ҳукумат ижро этувчи тузилмасига қисман ўзгартиришлар киритилади 

Фото: KUN.UZ

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасига қисман ўзгартиришлар киритиш тўғрисида фармон лойиҳаси жойлаштирилди.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш киритилади. 

Улар: 
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат активларига эга айрим йирик акциядорлик компаниялари кенгашларининг таркибларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 2006 йил 24 июлдаги ПҚ–424-сон қарорига 1-илова «ГАК «Узбекэнерго» бўлимининг биринчи хатбошиси рус тилидаги матнидан «– председатель правления АО «Узбекнефтегаз» сўзлари чиқариб ташланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқарув тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 12 апрелдаги ПҚ–2884-сон қарорига 3-илованинг биринчи хатбошиси рус тилидаги матнидан «– председатель правления АО «Узбекнефтегаз» сўзлари чиқариб ташланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 18 майдаги ПҚ–2972-сон қарорига 3-илованинг биринчи хатбошиси рус тилидаги матнидан «– председатель правления АО «Узбекнефтегаз» сўзлари чиқариб ташланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига қисман ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2018 йил 23 февралдаги ПҚ–3560-сон қарорининг рус тилидаги матнида:

а) 1-илованинг «Заместитель Премьер министра – председатель правления АО «Узбекнефтегаз» блокидаги «– председатель правления АО «Узбекнефтегаз» сўзлари чиқариб ташланади;

б) 2-илованинг ўн еттинчи хатбошисидан «– председателя правления АО «Узбекнефтегаз» сўзлари чиқариб ташланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида «ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети» федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг филиалини ташкил этиш ва унинг фаолиятини ташкиллаштириш тўғрисида»ги 2018 йил 20 июлдаги ПҚ–3875-сон қарорига 2-илованинг иккинчи хатбошисидан ва 3-илованинг биринчи хатбошисидан «– «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси» сўзлари чиқариб ташланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миллий киноиндустрияни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2018 йил 24 июлдаги ПҚ–3880-сон қарори 6-бандининг саккизинчи хатбошисидан «– «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарувининг раиси» сўзлари чиқариб ташланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид