Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд саудиялик мухолиф журналист Жамол Қошиқчини мамлакатга чақиртириб олмоқчи бўлган, у ерда уни кейинчалик қўлга олишлари лозим эди. Бу ҳақда The Washington Post газетаси манбаларга асосан хабар қилмоқда.

Нашр маълумотларига кўра, Саудия Арабистонининг юқори мартабали мулозимлари журналистнинг йўқолиб қолишига бевосита алоқадор. Шунингдек, таъкидланишича, сўнгги ойларда мамлакат вакиллари бир неча марта Қошиқчини ватанга қайтишига чақирганлар. Хусусан, унга ҳимоя ва ҳукуматдаги юқори ҳақ тўланувчи иш таклиф қилишган. Журналистнинг ўзи, газетадан қайд этишларича, бундай таклифларга шубҳа билан қараган.

Аввалроқ, Туркия полицияси Қошиқчи Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консулхонасида ўлдирилганлиги ҳақида хабар қилди. Саудия ҳукумати жиноятга алоқадорлигини рад этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Трамп Саудия Арабистонига қарши санкциялар қўллаши мумкин экани ҳақида хабар берилди.