Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шойгу МДҲ давлатлари мудофаа вазирлари нималарга келишиб олишганини айтиб ўтди
Фото: РИА Новости
Мудофаа вазирлари кенгаши йиғилишида мудофаа маҳкамалари раҳбарлари халқаро терроризмга қарши кураш чораларини муҳокама қилдилар, дея хабар берди Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу.
«Бизнинг ишимиз давомида Марказий Осиё минтақасидаги вазиятга баҳо берилди ва халқаро терроризмга қарши курашиш бўйича зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди. Ҳарбий мақсаддаги умумий тизимларни ривожлантириш йўналишлари аниқланди: ҳаво ҳужумидан мудофаа, радиолокацион идентификация, алоқа, радиацион, кимёвий ва биологик ҳолатни назорат қилиш ҳамда баҳолаш», - деди Шойгу кенгаш йиғилиши якунлари бўйича.
Унинг хабар беришича, кенгаш аъзолари ҳарбий авиация парвозлари, қуролли кучларнинг топогеодезик, метеорологик ва ахборот таъминоти бўйича ҳамкорлик борасида қарорни имзолашди.
«Кенгаш йиғилиши бизнинг ҳамкорлигимиз барқарор тараққиёт истиқболларига эга эканини тасдиқлади», - деди Россия мудофаа вазири. Иш натижалари шуни кўрсатдики, президентлар томонидан ҳарбий ҳамкорлик концепциясида белгилаб берилган вазифалар изчиллик билан ҳаётга татбиқ этилмоқда, дея қўшимча қилиб ўтди у.
Кейинги йили, Шойгунинг сўзларига кўра, 50дан ортиқ турли хил қўшма тадбирлар режалаштирилган, улар «МДҲ давлатлари Мудофаа вазирлари кенгаши шаклида турли йўналишларда ҳарбий ҳамкорлик динамикасини таъминлашга имкон беради».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев МДҲга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари билан учрашганди.
Мавзуга оид
07:20 / 14.02.2026
Мудофаа учун 1 киши ҳисобига сарф: етакчи давлатлар рўйхати
09:12 / 24.01.2026
Германия Шойгу баёнотига таяниб, Россиядан бўлган дезертирга бошпана бермади
18:21 / 10.01.2026
Атака – ҳамла, лагер – жамлоқ. Мудофаа соҳасига оид атамаларнинг ўзбекча муқобили таклиф этилмоқда
09:46 / 06.10.2025