«Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан «Масжид ва мадрасалар учун китоб» акцияси ўтказилмоқда. Акцияга кўра, масжидларга Қуръони карим, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб диний-маърифий китоблар ва бошқа диний-маърифий китоблар етказиб бериляпти.
Шу вақтга қадар 9 та вилоятдаги 306 та масжидга жами 367 млн сўмлик 13109 та китоб етказиб берилди.

Биринчи босқич: 11 июль куни Сирдарё вилоятининг Боёвут туманидаги 15 та масжидга жами ҳисобда 18 млн сўмлик 40 турдаги 735 та китоб етказиб берилди.
Иккинчи босқич: 14 июль куни Фарғона вилоятининг Қува туманидаги 8 та масжидга ва Риштон туманидаги 9 та масжидга жами ҳисобда 26 млн сўмлик 42 турдаги 750 та китоб етказиб берилди.

Учинчи босқич: 18 июль куни Жиззах вилоятининг Пахтакор туманидаги 5 та масжидга ва Шароф Рашидов туманидаги 26 та масжидга жами ҳисобда 36 млн сўмлик 33 турдаги 1240 та китоб етказиб берилди.

Тўртинчи босқич: 24 июль куни Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги 5 та масжидга ва Бўстонлиқ туманидаги 24 та масжидга жами ҳисобда 36 млн сўмлик 38 турдаги 1276 та китоб етказиб берилди.

Бешинчи босқич: 30-31 июль кунлари Андижон вилоятининг Балиқчи, Андижон, Хўжаобод, Булоқбоши туманларидаги 41 та масжидга жами ҳисобда 50 млн сўмлик 1681 та китоб етказиб берилди.
Олтинчи босқич: 13-14 август кунлари Самарқанд вилоятининг Пайариқ ва Пастдарғом туманларидаги 36 та масжидга жами ҳисобда 40 млн сўмлик 1260 та китоб етказиб берилди.



















