Абдулла Арипов Қирғизистон бош вазири билан учрашди
Тожикистон Республикасига амалга оширган амалий ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистон бош вазири Муҳаммедкалий Абилгазиев билан учрашди.
Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати маълумотларига кўра, учрашув чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, хусусан, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалар муҳокама қилинган.
Бош вазирлар қирғиз-ўзбек ҳамкорлиги барча соҳаларда жадал ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этдилар. Бу, асосан, икки мамлакат ўртасидаги савдо айирбошлаш ҳажмининг жиддий ўсишига таъсир кўрсатди.
Бундан ташқари, ҳукумат раҳбарлари минтақалараро ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидладилар ва яқин келажакда Чўлпон-Ота шаҳрида Қирғизистон чегара вилоятлари ваколатли вакиллари ҳамда Ўзбекистон чегараолди вилоятлари ҳокимлари Кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказишга келишиб олинди. Бу ҳудудлараро тўғридан-тўғри алоқаларни чуқурлаштиришга янги туртки беради.
Мавзуга оид
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:21 / 06.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида 8 та ҳужжат имзоланди
21:34 / 05.11.2024
Қирғизистонлик аёллар 10 нафаргача фарзанд кўришга чақирилди
19:40 / 05.11.2024