Жаҳон | 11:35 / 13.10.2018
16422
2 дақиқада ўқилади

ЕХҲТ Россиядан Донбассга йўл олаётган зенит қурилмасини кўрсатди

Фото: РИА Новости

Украинадаги ЕХҲТнинг Махсус мониторинг миссиясининг кузатувчилари Россиядан Донбассга йўл олаётган юк машиналари колоннасини аниқлашди, улардан бири зенит қурилмасини олиб кетаётган бўлган. Маълумот ЕХҲТ Махсус мониторинг миссиясининг Facebook’даги саҳифасида жойлаштирилди.

Фото: Facebook/OSCE SMM

«Украина ҳукумати назорати остида бўлмаган Донецк области туманида, Россия Федерацияси билан чегарада унча узоқ бўлмаган масофада Махсус мониторинг миссиясининг узоқ радиусдаги учувчисиз учар қурилмаси яна юк машиналари колоннасини аниқлади. Улар тун ярмида тупроқ йўлдан ҳаракатланган, сабаби бу йўналишда чегара-ўтказиш пунктлари йўқ. Юк машиналаридан бири зенит қурилмасини олиб кетаётган бўлган», - дейилади миссия хабарида.

Кузатувчиларнинг кўрсатишича, тақдим этилган суратларда 23 миллиметрли зенит қурилмаси мавжуд (ЗУ-23-2). Шунингдек, билдирилишича, миссия аввал ҳам ёпиқ юк машиналари колоннасини қайд этган, улар бу ҳудудда Украина ҳудудига кирган ва чиқиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина вазири фуқароларга «Москвани қайтариш» таклифи билан чиққанди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид