Жаҳон | 16:22 / 13.10.2018
9621
1 дақиқада ўқилади

Никки Хейли Исроил ва Сурия ўртасидаги келишув ҳақида маълум қилди

Фото: Ronen Zvulun/Reuters

Сурия, Исроил ҳукуматлари ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Сурия-Исроил чегарасидаги «Кунайтра» чегарадан ўтиш пунктини қайта очишга келишиб олган. Бу ҳақда АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли маълум қилди, деб хабар бермоқда ФАН.

«БМТ, Исроил ва Сурия 15 октябрь куни Голан тепаликларидаги, Исроил ва Сурия ўртасидаги «Кунайтра» ўтиш пунктини қайта очишга келишиб олдилар», - деди Хейли.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, Америка Қўшма Штатлари Голан тепаликларида жойлашган ушбу ўтиш пунктининг очилишини маъқуллайди. Хейлининг умид билдиришича, БМТ тинчликпарварларига керакли кириш ва хавфсизлик кафолатлари тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Суриянинг С-300 билан мустаҳкамланиши Яқин Шарқдаги ҳарбий ўйинни ўзгартириши хабар берилганди.

Мавзуга оид