Россия АҚШ билан виза урушини тўхтатишга тайёр
Россия ўзаро тенглик асосида Америка Қўшма Штатлари билан виза урушини тўхтатишга тайёр, Москва бундан манфаатдор эмас. Бу ҳақда Россиянинг Вашингтондаги элчиси Анатолий Антонов маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Биз ушбу виза урушини ўзаро мувофиқлик асосида тўхтатишга тайёрмиз. Биз шу тарзда жавоб беришимиз керак бўлган вазиятда турибмиз. Лекин бу самарасиз. Бизга бу керак эмас», - деди дипломат.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШда Россиянинг Европадаги таъсирини «синдириш» йўли топилганди.
Америкалик сенаторлар Рон Жонсон ва Крис Мерфи Вашингтонга Европада Россия таъсирини «синдиришга» ёрдам берадиган қонун лойиҳасини тақдим этдилар. Ушбу ташаббусга кўра, Қўшма Штатлар Европа энергетика лойиҳаларини молиялаштириш учун миллиард доллар ажратади.
Мавзуга оид
22:57 / 24.09.2024
Apple App Store дўконидан 100 га яқин VPN-иловани ўчириб ташлади
21:24 / 24.09.2024
Россия хавфсизлик кучлари Украинага қарши урушдан бош тортган ҳарбийни Қозоғистондан ўғирлаб кетди
19:37 / 24.09.2024
АҚШда паркдан ўғирлаб кетилган олти ёшли бола 70 йилдан сўнг топилди
19:24 / 24.09.2024