Бортида ноқонуний мигрантлар бўлган юк машинаси Туркиянинг Измир вилоятидаги дарёга қулаб тушди. "Анадолу" агентлигининг хабар қилишича, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 22 киши ҳалок бўлган, 13 киши жароҳат олган.

Манбага кўра, қурбон бўлганлар орасида болалар ҳам бўлган.

ЙТҲ Мендерес туманида содир бўлган, юк машинаси Дегирменчай дарёсига қулаган.