Жамият | 10:06 / 15.10.2018
14816
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада босқинчилик қилган аёл қўлга олинди

Иллюстратив фото

Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, шу йил 13 октябрь куни “Рапқон” МФЙда яшовчи А.У. (аёл) шу МФЙ Юқори маҳалласида яшовчи Д.М. (аёл)нинг уйига кириб, уни юзига қўллари билан уриб жароҳат етказган.

Сўнг уйидан 2 турдаги заргарлик буюмларини олиб, воқеа жойидан яширинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, А.У. қўлга олинган. 

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид