Жаҳон | 09:24 / 15.10.2018
17650
1 дақиқада ўқилади

Россия Эронга АҚШ санкцияларини четлаб ўтишга ёрдам беради

Фото: kremlin.ru

Россия Эронга Америка санкцияларини четлаб ўтиш механизмини яратишга ёрдам беради. Бу ҳақда Mako.co.il нашри Исроил Ташқи ишлар вазирлигининг махфий ҳужжатига асосан хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, Эрон ўз нефтини Каспий денгизи орқали Россия нефтни қайта ишлаш заводларига етказиб беради. Шундан кейин нефть халқаро бозорда Россия маҳсулоти сифатида сотила бошланади.

Таъкидланишича, бундай режа Россия, Эрон ва Туркия иштирокида Теҳронда бўлиб ўтган уч томонлама саммитда маъқулланган.

Бундан ташқари, материалда айтилишича, Европа ҳам бу механизмнинг амалга оширилишига қарши бўлмайди. Шу тариқа, Европа давлатлари Эроннинг ядровий битимдан воз кечишини истамаяпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурияда Россия етказиб берган С-300’ни ким бошқариши ошкор бўлганди. Қайд этилишича, буни эронликлар қилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид