Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ўзбекэнерго” Марказий аппарати ходимлари пахта теримчиларига ёрдамга чиқди
Ўзбекистонда пахта йиғим-терим мавсуми давом этмоқда. Шанба, якшанба кунлари турли вазирлик, идора ва муассасалар ходимлари ҳам ишдан бўш вақтда пахта теримига чиқиб, теримда иштирок этишмоқда. “Ўзбекэнерго” АЖ Марказий аппарати раҳбар ходимлари ҳам Тошкент вилояти ҳудудидаги далаларга пахта териш учун чиқишмоқда. Бу ҳақида KUN.UZ’га жамиятнинг Матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Вилоятнинг Қўйи Чирчиқ туманида жойлашган “Нур Султон Нур” фермер хўжалигидаги пахта теримида жамиятнинг 300га яқин кўнгилли ходими иштирок этди.
“Мақсад — заҳматкаш бободеҳқонларимиз йил давомида машаққат билан етиштирган ҳосилни нобуд қилмасдан йиғиб-териб олиш ва юртимизнинг улкан хирмонига оз бўлса-да ҳисса қўшиш”, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
09:57 / 12.05.2026
Пахта ва буғдой етиштирувчиларга янги молиявий имтиёзлар берилади
08:07 / 15.04.2026
Дунёда энг кўп пахта етиштирувчи давлатлар рейтинги эълон қилинди
12:15 / 14.03.2026
2026 йилда пахтани машинада териш улуши 70 фоизга етказилади
20:58 / 21.02.2026