Франция президенти Эммануэль Макрон ҳукумат таркибини янгилади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Энг муҳим ўзгаришга ҳукмрон партия етакчиси ва президент тарафдори бўлган Кристоф Кастанернинг ички ишлар вазири лавозимига тайинланиши айланди.
Франция Маданият вазирлигига парламентдан чиққан Франк Ристер, Қишлоқ хўжалиги вазирлигини - сенатдаги Социалистик партия фракцияси етакчиси Дидье Гийом бошчилик қиладиган бўлди.
Таъкидланишича, молия вазири Брюно Ле Мэр ва ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дриан ўз лавозимларини сақлаб қолишди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция ҳукумати мамлакат сиёсати ўзгармаслиги ҳақида баёнот берганди.
Франция ҳукумати расмий вакили Бенжамен Гривонинг маълум қилишича, мамлакат вазирлар маҳкамасидаги ўзгаришларга қарамасдан, ўз сиёсатини ўзгартирмайди.












