Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Порошенко Россияни Украинага авиазарбаларда айблади
Украина президенти Пётр Порошенконинг маълум қилишича, Россия Украинага ҳужум қилиш учун ҳаво кучларидан фойдаланмоқда. Украина етакчисининг сўзлари унинг фейсбукдаги расмий саҳифаси томонидан келтирилган.
Бу ҳақда Порошенко мамлакат ҳудудида бўлиб ўтаётган «Тоза ҳаво - 2018» НАТО авиация машқларига изоҳ бериб, айтиб ўтди.
«НАТОга аъзо давлатлар билан биргаликдаги «Тоза ҳаво - 2018» қўшма машқлари шунинг учун керакки, у Украинага ҳужум қилиш учун ҳаво кучларидан фойдаланаётган Россиянинг тўлайдиган нархи жуда юқори бўлишини кўрсатиб қўяди», - деди Порошенко.
Шу билан бирга, Украина президенти Россия ҳарбий ҳаво кучлари Украинага авиазарбаларни қачон берганига аниқлик киритмади.
Шунингдек, унинг таъкидлашича, Украина ҳукумати Қўшма Штатлар ва НАТОдан бўлган шериклар қатъий амал қилаётган «мустаҳкам ҳамда ишончли позицияни» қадрлайди. Унинг билдиришича, Украина ҳарбийлари альянс қўшинларидан кўп нарсани ўрганмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЕХҲТ Россиядан Донбассга йўл олаётган зенит қурилмасини кўрсатганди.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026