Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп саудиялик журналист ўлдирилгани ҳақидаги ОАВ хабарларига шубҳа қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп саудиялик мухолиф журналист Жамол Қошиқчининг ўлими борасида расмий изоҳни кутиш зарур, деб ҳисоблаяпти. Президентнинг сўзлари Reuters томонидан келтирилган.
Бу ҳақда Америка етакчиси Жоржияга ташрифи вақтида баёнот берди, у бу сафар давомида «Майкл» бўрони туфайли штатга етказилган зарарни кўрди.
Трампнинг сўзларига кўра, Қошиқчи билан нима юз берганини «ҳеч ким билмайди». Унинг билдиришича, айни пайтда Туркия ва Саудия Арабистони расмийлари журналистнинг ўлими билан боғлиқ вазият ҳақида расмий изоҳ беришмади. Унинг тахминига кўра, «оддий қотиллар» унга ҳужум қилган бўлиши ҳам мумкин.
Аввалроқ, Al Jazeera телеканали расмий манбаларга таяниб, Туркия бош прокуратураси Саудия Арабистонининг Туркиядаги бош консулхонаси ҳудудида Қошиқчи ўлдирилганига доир исботлар топгани ҳақида маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Саудия подшоҳи Эрдўған билан гаплашганди.
Мавзуга оид
20:50 / 16.05.2026
Франция Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодасига қарши тергов бошлади
08:37 / 16.05.2026
Трамп: Хитой ҳукумати Жимми Лайни озод қилиш ниятида эмас
08:36 / 15.05.2026
Флоридадаги аэропортга Дональд Трамп номи берилади
08:29 / 15.05.2026