Ўзбекистон америкалик талабаларни нимаси билан ўзига жалб этмоқда?
АҚШнинг етакчи бешта олий ўқув юрти илтимосига кўра, Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси биносида жорий йилнинг 14 октябрь куни экскурсия ва Ўзбекистоннинг бой маданий-тарихий мероси ҳамда туристик салоҳияти ҳақида тақдимот ўтказилди.
ТИВ маълумотларига кўра, Бостон, Нью-Йорк, Калифорния ва Бэйлор университетлари, шунингдек, Оҳайо штати университети ўқитувчи ва талабалари Ўзбекистоннинг қадимий тарихи, бой маданий мероси, такрорланмас архитектураси, мамлакатда айни пайтда ўтказилаётган ислоҳотлар билан қизиқишган.
«Меҳмонлар учун Элчихонанинг тарихий биноси ва мамлакатимиздан олиб борилган экспонатлар музейи бўйлаб тур ташкил қилинди. Ўзбекистон ҳунармандлари ва мусаввирларининг санъат намуналаридан иборат йирик коллекция талабаларда катта қизиқиш уйғотди. Дипломатлар ўзбек халқининг тарихи, маданияти ва удумлари ҳақида тушунчалар бериб, талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтаришди», — дейилади ташқи сиёсат идорасининг хабарида.
Талабаларни кўпроқ Ўзбекистонга қайси пайт борган маъқул, тўғридан-тўғри рейслар бор-йўқлиги, америкаликлар учун виза талаб этилиш-этилмаслиги қизиқтирган. Айниқса, Тошкент, Самарқанд ва Бухоронинг осори-атиқалари тақдимоти, Буюк Ипак йўли бўйлаб янги туристик йўналишлар тақдимоти уларнинг диққатларини жалб қилган.
Ташриф ниҳоясида талабалар Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонасига мазкур тадбир учун миннатдорчилик билдиришган.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024