Ўзбекистон | 02:05 / 18.10.2018
4879
2 дақиқада ўқилади

TradeUzbekistan.com электрон савдо майдончаси ҳамда мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчилар ахборот портали ишга тушади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Президент қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 1 мартга қадар Интернет тармоғида Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан “TradeUzbekistan.com” электрон савдо майдончаси ишга туширилиши белгиланмоқда.

Мазкур савдо майдончаси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг ахборот тизимлари билан интеграциялашган бўлиши белгиланмоқда, шу жумладан:

  • мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар, салоҳиятли импорт қилувчилар, янги узилган, қуритилган ҳамда қайта ишланган экспортга йўналтирилган мева-сабзавот маҳсулотлари турлари ва ҳажмлари, мева-сабзавот маҳсулотлари учун кўчатлар, уруғлар ҳамда ўғит етказиб берувчилар тўғрисидаги маълумот акс этувчи;
  • экспортга йўналтирилган мева-сабзавот маҳсулотларининг турлари, ҳажмлари, суммаси ва етиштириш ҳудудлари кесими тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, экспорт жараёнининг барча босқичларини реал вақт режимида кузатиш имконини берувчи Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчилар ахборот порталини ишлаб чиқилади.
Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид