Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурсларига нархлар ва тарифларнинг ўзгариши тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Қарор ёқилғи энергетика ресурсларининг жаҳон нархлари ўсиб бораётганини инобатга олиб, шунингдек, товарлар (хизматлар) бозорида монополия даражасини босқичма-босқич камайтириб бориш, ёқилғи-энергетика ресурслари реализациясининг бозор механизмларини келгусида жорий этиш, улардан оқилона фойдаланишни ташкил этиш, энергияни тежашни рағбатлантириш, ёқилғи энергетика комплекси корхоналарининг мувозанатли ривожланишини таъминлаш ҳамда бу соҳада молиявий интизомини мустаҳкамлаш мақсадида қабул қилинмоқда.
2018-2019 йилларда тарифлар ва нархлар ўзгариши графиги тасдиқланмоқда.
Унга кўра табиий газнинг тарифи (ҚҚС ҳисобга олинган ҳолда, 1 куб метрига):
ҳисоблаш асбоблари бўлганида аҳолининг коммунал маиший эҳтиёжлари учун:
- 2018 йилнинг 16 ноябридан бошлаб — 320 сўм;
- 2019 йилнинг 1 июнидан бошлаб — 350 сўм;
ҳисоблаш асбоблари бўлмаган ҳолда аҳолининг коммунал маиший эҳтиёжлари учун:
- овқат тайёрлаш ва иссиқ сув таъминоти учун:
- 2018 йилнинг 16 ноябридан бошлаб — 553 сўм;
- 2019 йилнинг 1 июнидан бошлаб — 605 сўм;
- иситиш тизими учун:
- 2018 йилнинг 16 ноябридан бошлаб — 320 сўм;
- 2019 йилнинг 1 июнидан бошлаб — 350 сўм;
08.11.2017 йилдаги ПҚ-3379 қарорда кўрсатилган рўйхат бўйича маҳсулот ишлаб чиқараётган ва хизматлар кўрсатаётган истеъмолчилар учун:
- 2018 йилнинг 16 ноябридан бошлаб — 1000 сўм;
- 2019 йилнинг 1 июнидан бошлаб — 1000 сўм;
Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари учун:
- 2018 йилнинг 16 ноябридан бошлаб — 800 сўм;














