Лавров: Россия АҚШдан изоҳ кутмоқда
Москва Вашингтондан Қўшма Штатлар президенти Дональд Трампнинг АҚШ Ўрта ва кичик масофаларга мўлжалланган ракеталар тўғрисидаги битимдан (ЎКМР) чиқиши ҳақидаги баёноти бўйича изоҳ кутмоқда. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.
«Мен ҳозирча АҚШ президенти қарорини кўрмадим, бу ҳақдаги тегишли баёнотларни эшитдим, - дея маълум қилди ТИВ раҳбари. - Ҳозир қаҳва қуйқумида башорат қилиш самарали эмас, биз америкалик ҳамкасбларимизнинг расмий изоҳини кутамиз».
Унинг сўзларига кўра, АҚШ ҳозирча чиқиб кетиш бўйича расмий жараённи қўлламади, деб хабар беради РИА Новости. Россия битим бўйича ўз позициясини Вашингтондан маълумот олингач, «режалар эмас, балки аниқ қарорлардан келиб чиқиб» аниқлайди, дея қайд этиб ўтди Лавров.
Шунингдек, вазирнинг кўрсатишича, мулоқот профессионал тарзда олиб борилиши керак. Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, ҳар қандай ҳаракат «қарама-қаршиликка учрайди, сабаби стратегик барқарорлик фақат тенглик асосида таъминланиши мумкин». «Бундай тенглик ҳамма шароитда сақланиб қолади. Биз глобал барқарорлик учун масъулмиз ва Қўшма Штатлар ўз масъулиятидан воз кечмаслигига умид қиламиз», - деди Лавров.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Америка Қўшма Штатларида Ўрта ва кичик масофадаги ракеталар бўйича битимдан воз кечиш таклиф қилинаётгани хабар берилганди. Бундай хатти-ҳаракатлар ҳақида президентнинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон гапиряпти.
Таъкидланишича, Болтон 2010 йилда АҚШ ва Россия ўртасида тузилган стратегик ҳужумкор қуролларни қисқартириш ҳамда чеклаш бўйича шартномани узайтиришни ҳам блоклаб қўйишни хоҳламоқда.
Ўрта ва кичик масофадаги ракеталар бўйича битим (ЎКМРБ) томонларга ҳаракатлар масофаси 500 дан 5,5 минг километргача бўлган, ерда жойлашувчи баллистик ракеталар ва қанотли ракеталарга эгалик қилишга рухсат бермайди. Ҳужжат 1987 йилда имзоланган. Россия ва АҚШ мунтазам равишда бир-бирини унинг шартларини бузганликда айблаб келади.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024