Жаҳон | 16:53 / 22.10.2018
31696
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Жамол Қошиқчи бўғиб ўлдирилган 

Фото: AP

Саудиялик журналист Жамол Қошиқчи подшоҳликнинг Истанбулдаги консуллигида «бўғиб ўлдирилган», бу ҳолат у бинони тарк этиш ва ёрдам сўрашга уринганидан сўнг юз берган. Бу ҳақда ABC телеканали номини ошкор этишдан бош тортган саудиялик амалдорга асосан хабар қилди.

Телеканал Қошиқчини ушлаб турган шахслар аввалдан уни ўлдиришни режалаштирганми ёки бу тасодифан юз берганми, бунга аниқлик киритмади.

Унинг сўзларига кўра, журналистнинг жасади Истанбулдаги «маҳаллий ходим»га топширилган, у уни йўқ қилиши керак бўлган. Қошиқчининг жасади ҳозир қаерда экани номаълумлигича қолмоқда.

Телеканал манбалари сўзларига кўра, Қошиқчининг ўлими туфайли 15 киши қўлга олинган, улар Истанбулга Саудия Арабистонидан журналист билан консулликда учрашиш учун махсус келган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия подшоҳи Қошиқчининг ўлимига оид маълумотлар ортидан амалдорларни ишдан ҳайдаганди.

Мавзуга оид