Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп ва Эрдўған Қошиқчи ҳамда Брансон ишини муҳокама қилишди
АҚШ ва Туркия президентлари Дональд Трамп ҳамда Ражаб Тоййиб Эрдўған 21 октябрь куни кечқурун телефон орқали мулоқот ўтказди. Бу ҳақда Anadolu Туркия президентининг офисига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Трамп ва Эрдўған бир вақтнинг ўзида бир нечта мавзуни муҳокама қилган. Агентлик маълумотларига кўра, гап Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консуллигида саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши, шунингдек, 12 октябрь куни Анқара томонидан озод этилган америкалик пастор Эндрю Брансон ҳақида кетган. Уларнинг суҳбати тафсилотлари берилмаган.
Бундан ташқари, етакчилар терроризмга қарши кураш, Суриядаги вазиятни муҳокама қилишди, шунингдек, «муносабатларни нормаллаштириш ва уларни барча йўналишлар бўйича ривожлантириш»га қаратилган сиёсатни тасдиқладилар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия подшоҳи Эрдўған билан гаплашганди.
Мавзуга оид
20:50 / 16.05.2026
Франция Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодасига қарши тергов бошлади
09:35 / 16.01.2026
Трамп Ғазо секторида “Тинчлик кенгаши” тузилганини эълон қилди
08:38 / 01.12.2025
Трамп урушни тўхтатиш бўйича келишув имкониятини “яхши” деб баҳолади
10:40 / 25.11.2025