Жаҳон | 10:03 / 23.10.2018
12788
1 дақиқада ўқилади

«Ҳаммаси мен туфайли». Обама Трампнинг иқтисодий ютуқлари бўйича баёнот берди

Фото: Ethan Miller/Getty Images

АҚШ собиқ президенти Барак Обаманинг маълум қилишича, Америка етакчиси Дональд Трамп тез-тез тилга оладиган иқтисодий ўсиш унинг президентлик муддати вақтида бошланган. Бу ҳақда CBS телеканали хабар қилмоқда.

Обама Лас-Вегасда Демократик партия тарафдорлари митингида шундай баёнот билан чиқди.

Обаманинг маълум қилишича, унинг иккинчи президентлик муддати тугаган вақтда, АҚШда иш ҳақи ўсиши ва суғурта қилинмаган фуқаролар сонининг қисқариши қайд этилган.

«Мен кейинги президентга мана шуларни қолдириб кетдим. Шунинг учун, иқтисодий мўъжизалар ҳақида унинг барча нутқларини эшитганингизда, уларни ким бошлаб берганини эсланг», - деди Обама.

Шунингдек, унинг эслатишича, агар сайловчилар оралиқ сайловларда овоз беришмаса, Америка демократияси «хавф» остида қолади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Обамада 2016 йилги сайловлар бўйича махфий режа бўлгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид