Михаил Саакашвилини Қозоғистон ҳукуматига ишга олишни таклиф қилишди
Талдиқўрғанлик таниқли жамоат арбоби Нур Канатўғли Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили ва унинг жамоасини Қозоғистон ҳукуматига 5 йилга таклиф қилишни ташаббуси билан чиқди.
«Яқинда бизнинг президент мамлакат ва халқ учун ишлашни истамаган кўплаб бекорчи амалдорларни ишдан ҳайдаш ҳамда уларни хорижий профессионаллар билан алмаштириш билан таҳдид қилди.
Менда Йўлбоши учун яхши ва самарали таклиф бор - келинг, Михаил Саакашвили ва унинг бутун жамоасини 5 йилга таклиф қиламиз», – дея ёзган у Facebook’даги саҳифасида.
Канатўғлига кўра, Саакашвили Нурсултон Назарбоевнинг кўмагида «мамлакатда бир-икки йил ичида аниқ тартиб ўрнатиб ташлайди».
Жамоат арбоби Нур Канатўғли тадбиркорлар ва фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек, давлат органлари фаолиятини назорат қилиш билан шуғулланади.
Мавзуга оид
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024