2018 йилнинг январь – сентябрида Ўзбекистон Республикаси ЯИМ ҳажми жорий нархларда 244 343,7 млрд. сўмни ташкил этди ва ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда 5,2%га ўсди.

Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, ЯИМ дефлятори индекси 2017 йилнинг январь – сентябридаги нархларга нисбатан 131,6 фоизни ташкил этди.

Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ 7 433 минг сўмни ташкил этди ва бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,5%га юқори.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ маҳсулотларга соф солиқларнинг ЯИМ таркибидаги улуши 13,7%ни ташкил этгани ва 4,5 % даражасида ўсиш қайд этилгани хабар берилганди.