АҚШнинг Портленд шаҳрида классик тетрис бўйича ўтган жаҳон чемпионатининг финалида 16 ёшли Жозеф Сили 7 карра жаҳон чемпиони Йонас Нойбауэрни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

Фото: eurogamer
Фото: eurogamer

Учрашувлар тетриснинг 1989 йилда чиққан версияси бўйича ўтган. 

Ҳар бир босқичда рақиблар ўйинни 3 мартадан ўйнашган ва кейинги босқичга кўпроқ ғалабага эга киберспортчи чиққан. Ўсмир мукофот сифатида минг доллар олган.