Жаҳон | 08:32 / 25.10.2018
16404
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Трампнинг телефони Россия ва Хитой махсус хизматлари томонидан тингланмоқда

Фото: AP

АҚШ махсус хизматлари президент Дональд Трампни шахсий телефони етарлича ҳимояланмагани борасида бир неча бор огоҳлантиришган. Бу ҳақда The New York Times хабар бермоқда.

Махсус хизматларнинг фикрига кўра, Трампнинг телефонини Хитой ва Россия разведкаси ходимлари тинглашмоқда.

Нашр маълумотларига кўра, Трамп махсус хизматларнинг тавсияларини эътиборсиз қолдиряпти ва яширин равишда тинглашдан етарли даражада ҳимояланмаган телефондан фойдаланишни давом эттирмоқда.

Шунингдек, хабар қилинишича, Америка махсус хизматлари маълумотларига кўра, Хитой разведкаси Трамп Пекин билан савдо урушини кучайтириш ҳақида ўйламаётганига ойдинлик киритиш мақсадида АҚШ президентининг телефонини тинглайди.

Таъкидланишича, Қўшма Штатлар Россия разведкасини нисбатан камроқ таҳдид, деб ҳисоблайди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Путин билан учрашувини тасдиқлаб, Эрдўғаннинг Қошиқчи иши бўйича фикрига қўшилмаганди.

 

Мавзуга оид