Пахта-2018. Бўка туманида бош солиқчи ҳам ўзгарди

Тошкент вилояти Бўка туманига давлат солиқ инспекциясининг янги раҳбари тайинланди. Бу ҳақда «Kun.uz» манбаси хабар бермоқда.
Давлат солиқ қўмитасининг тегишли буйруғига асосан, бу лавозимни Шуҳратали Имомов Тойирович эгаллаган.
Шуҳратали Имомов 1977 йили Тошкент шаҳрида туғилган, 2005 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.
2008-2012 йилларда Давлат солиқ қўмитасининг Режим ва кадрлар билан ишлаш бош бошқармаси давлат солиқ хизмати органларида хавфсизлик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими тезкор ходими сифатида фаолият олиб борган.
2012-2016 йилларда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг режим ва кадрлар билан ишлаш бўйича ўринбосари, 2016-2017 йилларда Шайхонтоҳур тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг режим ва кадрлар билан ишлаш бўйича ўринбосари, 2017 йилдан янги лавозимга тайинлангунга қадар эса Чилонзор тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Бўка тумани ДСИ собиқ бошлиғининг ишдан кетиши кўп эҳтимол билан 2018 йилги пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларида йўл қўйилган камчиликлар билан боғлиқ.
Эслатиб ўтамиз, 12 октябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бўка туманига ташриф буюриб, пахта теримини кўздан кечирганди. Президент ташрифи давомида қатор камчиликлар аниқланган, айрим давлат амалдорларининг фаолияти танқидга учраганди.
Ушбу ташриф ортидан Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Ибрагимов ҳайфсан олган, вилоят ИИБ бошлиғи ва прокурори ўзгарган, Бўка тумани ҳокими Нўмонали Избосаров икки ойлик маошидан маҳрум этилган, туман прокурори ва туман ИИБ бошлиғи ҳам ишдан олинган.
Тавсия этамиз
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Исроил Сурияни бомбалади. Туркия нега сукутда?
Жаҳон | 12:44 / 06.05.2025
Май ойида водийда меъёрга яқин ҳарорат кутилади, мамлакатнинг катта қисмида ой худди июн каби ўтади
Ўзбекистон | 11:17 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тутанхамон хазинасининг бир қисми янги музейга кўчирилди
Жаҳон | 02:18
-
Мексика Google корпорациясини судга берди
Жаҳон | 00:27
-
“Ҳарвард бу раундни ютди”: университет АҚШ таълим вазирининг хатоларга тўла хатини текшириб, ўзига қайтариб юборди
Жаҳон | 00:01
-
Британияда учувчи ўнг ва чапни адаштириб юборгани учун самолётда ёнғин чиқди
Жаҳон | 23:57 / 09.05.2025
Мавзуга оид

17:04 / 01.05.2025
АҚШ Ўзбекистон пахта саноатини молиялаштирганини эшитган Илон Маск кулиб юборди

19:44 / 16.04.2025
Касаначи оилаларнинг 5 йиллик меҳнатини тортиб олишмоқчи. Оилалар ҳақ-ҳуқуқи учун курашмоқда

22:00 / 25.03.2025
АҚШ Меҳнат вазирлиги 38 миллион долларлик хорижий ёрдамни тўхтатди

20:13 / 14.02.2025