Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши билан президентнинг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасини такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 2 июлдаги ПҚ-3 825-сон қарорига асосан Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасига қисман ўзгартиришлар киритилиши муносабати билан қатор лавозим тайинловлари рўй берди.

Хусусан, Одилжон Обиджонович Якуббоев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш масалалари бўлимининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг молиявий ва моддий-техника таъминоти масалалари бўйича бош мутахассиси этиб;

Энвер Расимович Исмаилов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш масалалари бўлимининг Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш масалалари бўйича бош мутахассиси этиб;

Исроил Абдувахабович Умаров Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Электрон ҳукумат, телекоммуникация инфратузилмасини    ривожлантириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари ахборот-таҳлил департаменти Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш масалалари шўъбасининг Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассиси этиб;

Ойбек Рихсиваевич Холмухамедов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Электрон ҳукумат, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари ахборот-таҳлил департаменти Киберхавфсизлик ва миллий ахборот маконини ҳимоя қилиш масалалари шўъбасининг Киберхавфсизлик ва жамоат хавфсизлиги ягона тизимини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассиси этиб;

Даврон Шарифович Ҳамдамов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Электрон ҳукумат, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари ахборот-таҳлил департаменти Киберхавфсизлик ва миллий ахборот маконини ҳимоя қилиш масалалари шўъбасининг Миллий ахборот макони ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш масалалари бўйича бош мутахассиси этиб;

Муроджон Абдуллаевич Маджидов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаменти Маданият ва санъатни ривожлантириш масалалари шўъбасининг Маданият ва санъатни ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассиси этиб;

Бекзод Абдукаюмович Шукуров Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаменти Маданият ва санъатни ривожлантириш масалалари шўъбасининг Оммавий ахборот воситалари, матбаа ва ноширлик масалалари бўйича бош мутахассиси этиб;