Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ҳукумат ахборот-таҳлил департаментлари ходимлари лавозимларга тайинланди.

Ҳужжат билан Баҳодир Давронович Алихонов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш ахборот-таҳлил департаменти мудирининг биринчи ўринбосари этиб;

Нодирбек Бахтиёрович Сайфуллаев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментининг Маданият ва санъатни ривожлантириш масалалари шўъбаси мудири этиб;

Фахриддин Муҳиддинович Салихов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Коммунал соҳа, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаментининг Транспорт шўъбаси мудири этиб;

Бахтиёр Қодиров Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Коммунал соҳа, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаментининг Капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси шўъбаси мудири этиб;

Шароф Раҳимбердиевич Ражаббоев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш ахборот-таҳлил департаментининг Инновацион ривожлантириш масалалари шўъбаси мудири этиб;

Акбар Анваржонович Султонов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш ахборот-таҳлил  департаментининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобат муҳитини ривожлантириш масалалари шўъбаси мудири этиб;

Бахтиёр Баҳодирович Ибрагимов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ташқи савдо фаолиятини, иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаментининг Иқтисодиёт реал секторининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари шўъбаси мудири этиб;

Илҳом Қаҳрамонович Собиров Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Машинасозлик, автомобиль, электротехника, мудофаа, пахтани қайта ишлаш саноатини ва енгил саноатни ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаментининг Пахтани қайта ишлаш ва тўқимачилик саноати шўъбаси мудири этиб;

Акбархон Аббасович Йўлдошев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаментининг Ёқилғи-энергетика комплексини, атом ва муқобил энергетикани ривожлантириш шўъбаси мудири этиб;