Ўзбекистон | 12:19 / 27.10.2018
17325
2 дақиқада ўқилади

Дилором Тошмуҳаммедова энди сенаторликка сайланди

Фото: adolat.uz

27 октябрь куни Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон давлат консерваторияси катта мажлислар залида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгаши депутатларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Адолат» социал демократик партияси матбуот хизмати Kun.uz’га хабар берди.

Шаҳар ва туман депутатлари, Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган қўшма мажлисда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзолигига бўш бўлган ўринга Тошкент шаҳридан вакил сайлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Яширин овоз бериш йўли билан ўтказилган сайловда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази директори Дилором Тошмуҳаммедова энди Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дилором Ғофуржоновна Тошмуҳаммедова Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот марказига директор этиб тайинлагани, сўнгра Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлигига сайлангани ҳақида хабар берган эдик.

Мавзуга оид