Сўнгги йилларда ўзбекистонлик ёшлар орасида Европа ва Осиёнинг нуфузли университетларида таълим олиш кўрсаткичи ортиб бормоқда. Бу ёшларнинг келажакка катта режалар билан қараётгани, билим олишга бўлган интилишлари натижаси ҳисобланади.

Ўз навбатида, дунё миқёсида нуфузли ҳисобланган олийгоҳларда олинган билим ва диплом ушбу ёшларга “орзуcидаги иш ўринларига” эга бўлиши учун ёрдам беради.

Хусусан, Россия Федерациясининг Москва вилояти ҳуқуқ ва бошқарув институти, Мухтор Авезов номидаги Қозоғистон давлат университети ва Жанубий Қозоғистон давлат педагогика университети ўзбекистонлик ёшларнинг сўнгги йилларда энг кўп танлаётган чет эл олийгоҳларидан ҳисобланади.

Энди сизда мазкур университетларга имтиҳонсиз қабул қилиниш ва олий маълумот олиш имконияти бор.

Қандай қилиб?

«Universal expres consulting service»компанияси сизга ушбу имкониятни тақдим этади.

«Universal expres consulting service» бу – чет элда ўқиш истагида бўлган ёшларнинг ҳужжатларини қабул қилган ҳолда махсус шартномага эга олийгоҳлар: Москва вилояти ҳуқуқ ва бошқарув институти, Мухтор Авезов номидаги Қозоғистон давлат университети ва Жанубий Қозоғистон давлат педагогика университетига ўқишга юборувчи консалтинг компания ҳисобланади.

Компания икки йилдан буён МЧЖ шаклида тегишли гувоҳномалар асосида фаолият олиб бормоқда. Шу кунга қадар 200 нафардан ортиқ абитуриент мазкур консалтинг компания хизматидан фойдаланган ҳолда талабалик бахтига эришди.

Компания, шунингдек, ўз мижозларига олий таълим босқичини тамомлаб, бу ҳақда тегишли дипломга эга бўлгунига қадар барча жараёнларда кўмаклашади.Бундан ташқари, «Universal expres consulting service» сизга ушбу олийгоҳларда нафақат кундузги, балки сиртқи ва масофадан туриб таҳсил олишда ҳам кўмаклашади.

Қайси йўналишларда таҳсил олиш мумкин?

Москва вилояти ҳуқуқ ва бошқарув институтида ҳуқуқ ва бошқарув соҳасидаги 9 та йўналишда малакали таълим берилади.

Мухтор Авезов номидаги Қозоғистон давлат университети Қозоғистоннинг энг йирик университетларидан бири бўлиб, ушбу университетда 80 дан ортиқ йўналишда таҳсил олиш ва Ўзбекистонда нострификациядан ўтган тегишли дипломга эга бўлиш мумкин.