Хива аҳолиси ва у ерга ташриф буюрувчи сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида шаҳарда замонавий темир йўл вокзали, миллий услубдаги меҳмонхоналар, истироҳат боғи ва гипермаркетлар барпо этилмоқда. KUN.UZ мухбири Ўзбекистон хусусий сайёҳлик ташкилотлар уюшмаси таклифига биноан "Ўзбекистон темир йўллари" ташаббуси билан ташкиллаштирилган медиа-турда бўлиб, шу ҳақидаги маълумотлари билан бўлишди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Хива шаҳригача умумий узунлиги 33,78 (асосий йўл - 29,6 км) бўлган темир йўл қурилди. Шу кунга қадар бу ерда муҳандислик тармоқларининг темир йўл билан 89 кесишмалари қайта барпо қилинди.

Ушбу лойиҳа доирасида 93 та сув ўтказувчи сунъий иншоот, 5 та кўприк ва 1 та йўл ўтказгич қуриб битказилди. Хивада вагонларга техник хизмат кўрсатиш ва станция янги биноси қуриб битказилиб, замон талабларига муносиб жиҳозланди.

Умумий қиймати 35,9 миллион АҚШ долларини ташкил қилган лойиҳа қурилишида Капитал қурилиш дирекцияси, Махсус механизациялашган йўл станцияси, Урганч йўл масофаси, Хоразм темир йўл қурилиш унитар корхонаси, 203-279 йўл машина станцияси вакилларининг меҳнати сингди.

Яқин кунларда фойдаланишга топширилиши кутилаётган Хива вокзалида бир вақтнинг ўзида 200 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имкони яратилган. Вокзал сўнгги русумдаги технологиялар билан жиҳозланган. Бу ерда замонавий VIP-зал, она ва бола хонаси, тиббиёт хоналари ташкил этилган. Вокзал олдида мусиқали фаввора ўрнатилди.

Хива вокзалидан чиқишингиз билан янги миллий услубдаги меҳмонхоналарга кўзингиз тушади. Уларнинг яқинида эса "Хива-Локомотив" парки ҳамда замонавий гипермаркет бунёд этилмоқда.

"Хива шаҳрида темир йўл вокзали қурилиши билан бирга, туризмни ривожлантириш мақсадида янгидан янги меҳмонхоналар ҳам бунёд этилмоқда. Айни дамда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан 74 нафаргача меҳмонни қабул қилувчи, барча қулайликларга эга меҳмонхона қурилишининг якуний ишлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, ҳудудда 84 ва 56 ўринга мўлжалланган яна икки меҳмонхона, 70 ўринли ресторан  ҳам қад кўтармоқда. Бундан ташқари, "Хива-Локомотив" истироҳат боғи барпо этилмоқда. Унда 57 сотихли кўл, 27 хил аттракцион, амфитеатр, замонавий савдо расталари фаолияти йўлга қўйилиши режалаштирилган",