Германия канцлери Ангела Меркель Христиан-демократик иттифоқ (ХДИ) раиси лавозимига ўз номзодини қўймайди. Бу ҳақда Bild хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, Меркель бу ҳақда партия президиуми йиғилишида маълум қилди.
Таъкидланишича, Меркель партияни 2000 йилнинг апрелидан бери бошқариб келмоқда.
Шу билан бирга, манбалар сўзига кўра, Меркель Германия канцлери бўлиб қолмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ учинчи рейх бўйича эксперт Меркелни кескин танқид қилганди.
Германиялик тарихчи Гёц Гайдар Алининг Berliner Zeitung газетасидаги мақоласида билдиришича, ГФР канцлери Ангела Меркелда террорчиларга нисбатан қарама-қарши баёнотлар ва хатти-ҳаракатлар мавжуд.














