Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Британия Қошиқчи бўйича режаларни аввалдан билган
Британия махсус хизматлари Ар-Риёд мухолиф журналист Жамол Қошиқчининг ўғирлаб кетилишига рухсат берганини аввалдан билган. Бу ҳақда The Daily Express ёзмоқда.
Буюк Британия разведкасидаги номи ошкор этилмаган манбалар сўзларига кўра, Саудия Арабистони разведка хизматларининг ўзаро музокаралари тутиб олинган. Уларга гўёки журналистни ўғирлаш ҳақида буйруқ берилган, у, академик доираларда айтишларича, Ар-Риёд Яманда кимёвий қурол ишлатганини исботлашни мўлжаллаган. Буйруқ «подшоҳга яқин шахслардан» бири томонидан берилган, бироқ бу валиаҳд шаҳзода бўлмаган. Шу билан бирга, журналист қаршилик кўрсатадиган бўлса, вазиятга қараб ҳаракат қилиш лозим эди.
Аниқлик киритилишича, Буюк Британия ушбу режалар ҳақида ҳодисадан уч ҳафта олдин билган ҳамда Саудия томонига уларни амалга оширмасликни сўраб мурожаат қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон президенти Қошиқчи иши бўйича кутилмаган баёнот билан чиққанди.
Мавзуга оид
18:07 / 17.07.2026
Манчестернинг собиқ мэри Британия бош вазири бўлади
19:09 / 14.07.2026
Электромобилларда энг кўп учрайдиган носозликлар маълум қилинди
10:55 / 14.07.2026
БМТ ҳусийчилар ва Саудия ўртасидаги кескинликдан хавотир билдирди
09:23 / 14.07.2026