Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Таянч ўрта ва ўрта маълумот тўғрисидаги шаҳодатномаларнинг давлат намунасини тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан таянч ўрта маълумот тўғрисидаги шаҳодатноманинг намунаси; Ўрта маълумот тўғрисидаги шаҳодатноманинг намунаси; Психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб (мактаб интернати)ни тамомлаганлик тўғрисидаги махсус гувоҳнома намунаси; Маълумот тўғрисида давлат намунасидаги расмий ҳужжатларни умумий ўрта таълим мактаблари битирувчиларига бериш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси Халқ таълими вазирлиги буюртмасига мувофиқ зарур миқдордаги шаҳодатномалар ва гувоҳнома бланкаларини Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда чоп этади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Халқ таълими вазирлиги тақдим этган смета асосида умумий ўрта таълим мактаблари битирувчиларига бериладиган шаҳодатномалар ва гувоҳнома бланкаларини чоп эттириш учун сарфланадиган маблағларни белгиланган тартибда ажратади.

Халқ таълими вазирлиги 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб 9-синф битирувчилари учун Таянч ўрта маълумот тўғрисида, 11-синф битирувчилари учун Ўрта маълумот тўғрисида давлат намунасидаги шаҳодатномалар, Психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб (мактаб интернати)ни тамомлаганлик тўғрисидаги махсус гувоҳнома берилишини таъминлайди.

Таянч ўрта маълумот тўғрисида давлат намунасидаги шаҳодатнома тавсифига кўра, умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги шаҳодатнома 100х145 мм ўлчовда, вертикал жойлашган, муқоваси тўқ ҳаворанг (аъло даражали шаҳодатнома — тўқ қизил) рангда бўлади. Муқованинг юқори қисмига ўзбек тилида «O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI», қуйи қисмига «TAYANCH O‘RTA MA’LUMOT TO‘G‘RISIDA SHAHODATNOMA», аъло даражали шаҳодатномага «TAYANCH O‘RTA MA’LUMOT TO‘G‘RISIDA A‘LO DARAJALI SHAHODATNOMA» сўзлари ёзилади ва марказига Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби тасвири олтин зар қоғозда, иссиқ босма усули билан туширилади.

Муқова юқори сифатли, ташқи таъсирларга чидамли, қалинлиги 300 мкм. материалдан тайёрланади.

Шаҳодатноманинг ички қисми қалин қоғозга офсет босма усулида икки рангда: матн қисми қора ва тасвирий элементлар ҳаво (аъло даражали шаҳодатнома олтин) рангда босилади.

Шаҳодатнома саккизта даражали ҳимояга эга: