Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Болтон «золимона ҳукмронлик учлиги» иштирокчиларини маълум қилди
Фото: Emily Michot/Miami Herald via AP
АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон Куба, Венесуэла ва Никарагуани «золимона ҳукмронлик учлиги», деб атади. Бу ҳақда Fox News хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, Болтон бунда таржимадан эмас, балки рус тилидаги «тройка» ('troika of tyranny') транслитерациясидан фойдаланган. Унинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар бир ярим шарда ўзи билан бирга «диктаторлар ва мустабидлар» бўлишига тоқат қилиб ўтирмайди.
«Золимона ҳукмронлик учлиги, бу Гаванадан Каракас ва Манагуага қадар бўлган террор учбурчагидир, у кўплаб инсонлар азоб-уқубатлари, йирик минтақавий беқарорлик ва Ғарбий ярим шарда коммунизмнинг бешиги манбаидир», - деди Болтон.
Америка президентининг маслаҳатчиси социалистик давлатларга қарши янги чоралар қабул қилиниши ҳақида эълон қилди ва яқин орада улар «Американинг кучли санкциялар режими оғирлиги»ни ҳис қилишларини айтди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Эронга қарши санкциялари йўлидаги жиддий тўсиқлар маълум қилинганди.
Мавзуга оид
08:23 / 04.05.2026
Трамп Ҳўрмуз бўғозида қолиб кетган кемаларни «озод этиш» операциясини эълон қилди
07:31 / 04.05.2026
Трамп Эроннинг янги тинчлик таклифларини рад этди
20:29 / 03.05.2026
Ўзбекистонликлар АҚШда қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлашга юборилади
17:31 / 03.05.2026