Hyundai Auto Kazakhstan Ўзбекистонга автомобиль дистрибьютори сифатида кирмоқда
Hyundai Auto Kazakhstan Ўзбекистонда енгил техника дистрибьюторига айланди. Бу ҳақда Қозоғистоннинг «Курсив» нашрига берган интервьюсида компания директори Денис Коломацкий хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, компания ҳозирги кунда ички сертификатлашни якунламоқда, автомобиллар олиб кирмоқда, биринчи дилерлик марказини рўйхатдан ўтказмоқда ва янги йилдан тўлақонли иш бошлашни режалаштирмоқда.
Компания Ўзбекистонда ишлаб чиқарувчи эмас, балки дистрибьютор бўлиши сабабли дастлабки босқичда Қозоғистонда йиғилган автомобиллар сотилмайди, аммо бу борада музокаралар давом этяпти.
«Ўзбекистон Республикасида сиёсий ва иқтисодий ўзгаришлар бошлангани туфайли, у ерга энг йирик компаниялар кириб келмоқда. Hyundai Motor Company ҳам ушбу янги ва истиқболли бозорга кириш истагини билдирди ва Astana Motors’га минтақавий дистрибьютор бўлишни таклиф қилди. Биз ҳам ушбу минтақада салоҳиятни кўряпмиз ва Hyundai Motor Company таклифини мамнуният билан қабул қилдик», - деди Коломацкий.
Шунингдек, унинг таъкидлашича, Ўзбекистон аҳолиси Қозоғистондан икки баробар кўп бўлиб, автомобиль бозори узоқ вақт давомида атиги бир неча моделларда тақдим этилган. Бошланишига қарийб 1000 дона автомобилни сотиш режалаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда пуллик магистрал йўллар қурилиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
12:54 / 05.10.2024
Ҳиндистонлик эркак ноодатий автомобиллар коллекцияси билан Гиннеснинг рекордлар китобига кирди
17:58 / 01.09.2023
Santa Fe’дан Traverse’гача — дунё автомобиль бозорида тақдим этилган сўнгги кроссоверлар
19:24 / 15.08.2023
Импорт автомобилларнинг фақат расмий дилерлар томонидан сотилиши талаби бекор қилинди
19:06 / 28.07.2023