10:33 / 03.11.2018
3493

Абдулазиз Комилов Европа парламенти делегациясини қабул қилди

Фото: ТИВ ахборот хизмати

2018 йилнинг 2 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Европа парламентининг Марказий Осиё давлатлари ва Мўғулистон билан алоқалар бўйича делегацияси раиси Ивета Григуле-Петерсе бошчилигидаги мамлакатга ташриф буюрган депутатлар гуруҳини қабул қилди.

ТИВ хабарига кўра, суҳбат чоғида 1 ноябрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган «Ўзбекистон – Европа иттифоқи» парламент ҳамкорлик қўмитасининг навбатдаги мажлиси якунларига ижобий баҳо берилди. Таъкидланганидек, ушбу тадбир очиқ, конструктив ва ишончли мулоқот руҳида ўтди ва Олий Мажлис ҳамда Европарламент депутатларига ҳамкорликнинг истиқболларини муҳокама қилиш имконини яратди.

Қайд этилганидек, Ўзбекистон ва Европа иттифоқи қонунчилари ўртасидаги мунтазам ва самарали алоқалар, амалий тажриба алмашинувлари икки томонлама муносабатларнинг муҳим қисми ҳисобланади.

Учрашувда қўшма кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди. Музокараларда ЕИ делегацияси раҳбари, элчи Эдуардс Стипрайс иштирок этди.

Top