Дам олиш кунларида Испания чемпионатида 11-тур учрашувлари давом эттирилди. Бу турда «Реал» Хулен Лопетегидан кейинги Ла Лигадаги илк учрашувини ўтказди ва «Сантьяго Бернабеу»даги 5 муваффақиятсиз учрашувдан кейин илк ғалабасига эришди.

Фото: Getty Images

«Реал» - «Вальядолид» - 2:0
Голлар: Винисиус Жуниор (1:0). Серхио Рамос, 88 - с пенальти (2:0).
«Реал»: Куртуа, Одриосола, Начо, Серхио Рамос, Регилон, Каземиру (Иско, 56), Кроос, Модрич, Бэйл (Васкес, 71), Бензема, Асенсио (Винисиус Жуниор, 73).
«Вальядолид»: Масип, Мойяно (Чоп, 85), Кико Оливас, Калеро, Начо Мартинес, Антоньито, Мичел, Рубен Алькарас, Вилья (Верде, 69), Суарес (Оскар Плано, 76), Энес Унал.
Огоҳлантиришлар: Асенсио, 45.
Ҳакам: Хиль Мансано (Испания).

Бу тур арафасида Испания чемпионати турнир жадвалида «Реал» «Вальядолид»дан 3 ўрин пастда эди, мадридликлар 9, «Вальядолид» эса 6-ўринда эди.

«Реал» бу ўйингача Ла Лига доирасидаги охирги 5 ўйинда ғалаба қозона олмаган, 1 бор дуранг ўйнаб, 4 марта мағлуб бўлганди. Тўплар нисбати эса 2:11 кўринишини олганди. Айниқса, «Барселона»га қарши эл-класико учрашувида йирик ҳисобдаги мағлубият (1:5) ҳаммасидан ошиб тушди. Шундай натижалардан кейин, жамоа бош мураббийи лавозимида Хулен Лопетеги ўрнини Сантьяго Солари эгаллади. «Қироллик клуби» янги мураббий бошчилигидаги илк ўйинда «Мелилья»ни ишончли ҳисобда мағлуб этди (кубок ўйинида 4:0 ҳисобидаги йирик ғалаба). Бу ўйин орқали жамоа Ла Лигадаги муваффақиятсиз серияга барҳам бериш учун яхшилаб тайёрланди.

Роналдонинг эффекти
«Реал»нинг собиқ футболчиси Роналдо «Вальядолид» акцияларининг 51 фоизини харид қилгач, бу жамоада ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. «Реал» очко йўқотаётган бир вақтда «Вальядолид» барқарор ўйин кўрсатиб, турнир жадвалининг юқори қисми томон ҳаракатланди. Шанба куни ҳам бу жамоа ўзининг жасоратли юришини давом эттириш мақсадида майдонга тушганди.

Ҳимоядаги муаммолар