Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Наманганда пичоқбозлик оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Ижтимоий тармоқда Наманганда рўй берган пичоқбозлик видеоси тарқалганди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси «Kun.uz»га маълум қилишича, ҳодиса Наманган шаҳри «Гўзал» массивидаги «Сиҳатгоҳ» маҳалласида содир бўлган.
Маълум бўлишича, 27 октябрь куни «Барлос» кафесида можаро чиққан. Можаро жойига келган 24 ёшли йигит, Н.К. можаро иштирокчиларидан бири бўлган Ж.С.нинг юрак соҳасига пичоқ билан зарба берган ва у оғир жароҳат туфайли вафот этган.
Youtube'да кўриш
Facebook'да кўриш
Айни вақтда мазкур ҳолат буйича Наманган шаҳар прокуратураси томонидан Н.К.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси (Қасддан қотиллик) билан жиноят иши қўзғатилиб, вилоят прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Kun.uz»нинг Намангандаги манбаси маълум қилишича, қотил маҳаллий «разборщик» ҳисобланади. Унинг қурбони эса Наманган шаҳридаги «Оромгоҳ» массивида яшаган, 21 ёшда бўлган.
Мавзуга оид
10:59 / 20.05.2026
Наманганда атрофи очиқ ҳолатда турган трансформатор устига чиққан бола ток уриб вафот этди
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
08:52 / 13.05.2026
Намангандаги гуллар фестивали Гиннес рекордлар китобига кириши мумкин
20:03 / 02.05.2026