Трамп ва «пакана» Путиннинг қўл сиқишиши интернетда мэмларга сабаб бўлди
Фотосурат олинган ракурсдан Россия президенти америкалик ҳамкасбидан жуда калтадек кўринган.
11 ноябрь куни Париждаги Ғалаба аркаси олдида Биринчи жаҳон уруши якунланганининг юз йиллигига бағишланган маросим бўлиб ўтди. Унда жаҳоннинг етакчи давлатлари ва ҳукуматлари раҳбарлари, жумладан Дональд Трамп ва Владимир Путин ҳам иштирок этди. «Интерфакс» агентлиги хабарига кўра, Россия президенти тадбирга энг сўнгги бўлиб етиб келган.
Associated Press агентлиги Путин ва Трампнинг фотосуратини эълон қилди: унда Россия президенти америкалик ҳамкасбидан анча пакана кўриниш олган, чунки илгарироқ етиб келган сиёсатчилар баландроққа чиқишга улгуришганди.
ТАСС муҳаррирлари ҳам ушбу суратдан фойдаланишган, бу эса Путинга ёқмаслиги мумкин. Аввалдан оммавий ахборот воситалари гўёки Россия президенти ўзининг паст бўйидан ташвишланиб келиши, шу сабабли жаҳон етакчилари билан учрашувда у баландроқ пошнали туфли кийиши ҳақида ёзганди.
Видеода Путин аввал Макрон, сўнгра Меркель хоним, охирида Трамп ва унинг рафиқаси билан кўришганини кўриш мумкин. Шундан сўнг у бошқа сиёсатчилар турган минбарга чиқади.
Ижтимоий тармоқдагилар фотода Путин Трампдан анча паст кўриниб қолганини ҳазил остига ола бошлашган.
Мавзуга оид
08:32
Ҳегсет, Рэтклифф, Ноэм, Маск: Трамп асосий лавозимларни тақсимламоқда
00:30
«Депортация, чегара девори, бекор қилинадиган гуманитар ёрдамлар». Трамп президентлигининг илк кунида нималар қилиши маълум бўлди
22:15 / 12.11.2024
ОАВ: Путин Трампнинг инаугурациясигача Курскни қайтаришни буюрди
16:55 / 12.11.2024