Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда Ўзбекистондаги элчи лавозимига номзод тасдиқланди
Фото: AKIpress
Қирғизистон Жогорку Кенешининг ташқи ишлар қўмитаси мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимига Иброҳим Жунусов номзодини тасдиқлади. Ушбу қарор 13 ноябрь кунги қўмита йиғилишида қабул қилинди.
И. Жунусов номзоди ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Динара Кемелова томонидан тақдим этилди.
Иброҳим Жунусов 2014 йилдан Қирғизистоннинг Туркиядаги элчиси лавозимида ишлаб келаётган эди. Унинг ваколатлари муддати тугаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон Ўзбекистонга янги элчи тайинламоқчи экани хабар берилганди.
Мавзуга оид
21:14 / 04.02.2026
АҚШ узоқ вақт давомида Марказий Осиёга етарлича эътибор бермади – Гор
20:49 / 02.02.2026
Европарламентда Европа Иттифоқининг Қирғизистонга нисбатан сиёсати танқид қилинди
13:10 / 02.02.2026
ЕИ Қирғизистонга қарши санкциялар режасини муҳокама қилмоқда
09:13 / 28.01.2026