Жамият | 14:40 / 14.11.2018
10280
1 дақиқада ўқилади

Каттақўрғонда яна бир киши ис газидан вафот этди

11 ноябрь куни Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманидаги «Кумушқирғоқ» маҳалласида истиқомат қилган, 1978 йили туғилган эркак ис газидан заҳарланиши оқибатида ҳаётдан кўз юмган. 

Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси «Kun.uz»га мазкур маълумотни тасдиқлади.

Аниқланишича, хонадондаги газ иситиш печига шланг орқали уланган суюлтирилган газ фожиага сабаб бўлган. Иситиш печидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланган шахс шифохонада вафот этган.

Бундан аввалроқ, Каттақўрғон туманидаги Каттакўрпа қишлоғида ҳам бир оиланинг икки аъзоси ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этганди.

Мавзуга оид