Жаҳон | 09:57 / 14.11.2018
22920
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: Трамп Мэй билан Эрон туфайли уришиб қолди 

Фото: Getty Images

АҚШ президенти Дональд Трамп телефон орқали мулоқот давомида Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй билан уришиб қолди. Бу ҳақда Mediaite хабар бермоқда.

Таъкидланишича, икки раҳбар ўртасидаги кескин мулоқотга Лондоннинг Эронга нисбатан позицияси сабаб бўлди.

Трамп Эронни босиб туриш бўйича етарли даражада саъй-ҳаракат қилмаётгани учун Мэйни танқид остига олган, шунингдек, Қўшма Штатлар ва Европа давлатлари ўртасидаги адолатсиз савдо битимларидан норози эканини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Яман можаросидаги иштироки Эрон билан урушга олиб келиши мумкинлиги айтилганди.

Time’нинг ёзишича, АҚШнинг Ямандаги урушда иштирок этиши Эрон билан ҳарбий тўқнашувга олиб келиши мумкин. Вашингтон Яманда Саудия Арабистони манфаатларини қўллаб-қувватлайди, бу мамлакатнинг жаҳон саҳнасида инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси сифатидаги позицияга зарарли, иқтисодий жиҳатдан катта фойда келтирмайди ва америкаликларни Саудиянинг минтақавий рақиби - расмий Теҳрон билан урушига олиб келиши эҳтимоли бор.

Мавзуга оид