Ўзбекистон аҳолиси сони ортиб бораётгани сари, истеъмол товарларига бўлган эҳтиёж ҳам кун сайин ошмоқда. Айниқса, озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаб барчасидан юқори.
Хусусан, ёғ-мой маҳсулотлари энг талабгир ва харидоргир маҳсулотлар сирасига киради. Тобора юксалиб бораётган иқтисодий шароит туфайли юртимизда бугунги кунда айнан шу йўналишда ўз маҳсулотларини халқ истеъмоли учун тақдим этаётган корхоналар талайгина. Уларнинг орасида «Good Food Group» компанияси алоҳида ажралиб туради. Бу компаниянинг маҳсулотлари «Маселко» номи билан машҳур.
Хўш, нега айнан «Маселко»ни танлашимиз керак?
Уни танлашимиз учун 5та асосий сабаб бор:
1. Юқори сифат;
2. Экологик тоза ва табиий ингредиентлардан иборат маҳсулотлар;
3. Бетакрор таъм;
4. Ўта юқори гигиеник шароитда тайёрланганлиги;
5. Ишлатиш учун жуда қулай қадоқ ва асосийси ҳамёнбоп нархлар.
«Маселко» сарёғ, маргарин, қуйилтирилган сут ва майонез сингари бир неча турдаги маҳсулотларни таклиф этади.



Маълумки кўпгина ишлаб чиқарувчилар таннархни арзонлаштириш, маҳсулот узоқ муддат сақланиши, шунингдек, таъм бериш учун сарёғ ва маргаринлар таркибига турли зарарли қўшимчалар, айниқса, болалар учун хавфли бўлган «E525» сингари қўшимчалардан фойдаланишади. «Маселко»нинг афзал тарафларидан бири, биринчи навбатда, инсон саломатлигини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқаришни амалга оширишдир. «Маселко»нинг ҳар бир сарёғ ва маргаринининг ўрамида ёғлилик миқдори кўрсатилган. Бу эса танлаш имконининг кенглигини англатади. Айниқса, крем учун махсус сарёғ кўпгина уй бекаларининг асосий ёрдамчисига айланган. Чунки унинг меъдага тегмайдиган ёқимли таъми барча ширинликсеварларга хуш келса, тайёрланишда қулайлиги бекаларнинг ишини енгиллаштиради.





















