Меркель миграция сиёсатидаги хатоларини тан олди
Германия канцлери Ангела Меркелнинг тан олишича, миграция сиёсатида хатоликларга йўл қўйган. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар бермоқда.
16 ноябрь, жума куни, сиёсатчи Хемниц шаҳри аҳолиси билан учрашув ўтказди, бу ерда август ойининг охирида Германия фуқароси ўлдирилганди. Таъкидланишича, қочқинлар маҳаллий аҳоли вакилини ўлдирганликда гумон қилинмоқда. Шаҳарда оммавий намойишлар бўлиб ўтди, ўнг радикаллар хорижликларга бир неча маротаба ҳужум уюштиришди.
Меркелнинг тан олишича, Хемницда «даҳшатли қотиллик содир бўлди, у одамларни ларзага солди». Унинг сўзларига кўра, Германия ҳукумати дунёнинг кўплаб давлатлари ва минтақаларини «хавфсиз» деб тан олмай, хатога йўл қўйди. Бу, қайд этилишича, қочқинлар оқимини қисқартиришга ёрдам берарди.
Таъкидланишича, Меркелнинг сафари пайтида шаҳарда у томонидан олиб борилаётган сиёсатга қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германияда иқтисодиёт уч йил ичида биринчи марта қисқаргани маълум бўлганди.
Мавзуга оид
21:00 / 12.11.2024
Россияда мигрантлар учун уй-жой ижараси қоидалари кучайтирилади
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
00:11 / 12.11.2024
Нидерландия 9 декабрдан чегара назоратини жорий этади
22:00 / 08.11.2024