Спорт | 14:08 / 19.11.2018
8014
1 дақиқада ўқилади

Равшан Ҳайдаров Осиёда йилнинг энг яхши мураббийи бўлиши мумкин

Осиё футбол конфедерацияси 2018 йилнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодларни эълон қилди.

Уларнинг орасида Ўзбекистон U23 терма жамоаси билан Осиё чемпионатида ғолиб чиққан Равшан Ҳайдаров ҳам бор.

Ҳамюртимизга нуфузли соврин учун курашда Ироқнинг «Эйр Форс» клуби бош мураббийи Босим Ҳамдан ва Япониянинг «Кашима Антлерс» клуби устози Го Оива рақиблик қилади. «Эйр Форс» 2018 йилги ОФК кубогида ғолиб чиққан, «Кашима Антлерс» эса Осиё Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонган.

Эслатиб ўтамиз, шу пайтгача ўзбекистонлик икки мутахассис қитъада йилнинг энг яхши мураббийи деб топилган – Маҳмуд Раҳимов (Ўзбекистон терма жамоаси, 1999 йил) ва Рауф Инилеев (Ўзбекистон терма жамоаси, 2007 йил).

Мавзуга оид