Жорий йилнинг 29 октябрдан 16 ноябрига қадар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Халқаро меҳнат ташкилоти ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда юртимиздаги олий таълим муассасалари талабалари ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйини доирасида меҳнат ҳуқуқига бағишланган «Талабалар кубоги» турнирини ташкил этди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад талаба ёшларнинг мантиқий фикрлаш доирасини ҳамда дунёқарашини кенгайтириш, улар орасида меҳнат ҳуқуқига оид билимларни тарғиб қилишда интерактив усуллардан фойдаланиш, турли вилоят талабалари ўртасида дўстона муҳитни шакллантиришдир.

Турнирда республикамиздаги 80та олий таълим муассасасидан жами 640 нафар иштирокчи қатнашди.

Халқаро талабалар куни арафасида, яъни 16 ноябрь куни саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтган 15та жамоа иштирокида турнирнинг республика босқичи ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари Я.Файзуллаев, Халқаро меҳнат ташкилотининг Учинчи томон мониторинги лойиҳаси вакиллари Йонас Аструп ва Оксана Липкану ҳамда Олий ва ўрта махсус таълими вазирининг биринчи ўринбосари О.Абдураҳмонов иштирок этди ва талабаларни ўзига хос интеллектуал байрам билан қутлади.

Тошкент педиатрия тиббиёт институти
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети
Тошкент тиббиёт академияси

Жамоаларга 45та мантиқий саволлар берилди ва энг кўп очко тўплаган қуйидаги жамоалар республика босқичида ғолиб бўлишди: