Жаҳон | 01:00 / 21.11.2018
7536
2 дақиқада ўқилади

Сооронбай Жээнбеков Қирғизистоннинг сиёсий элитаси нимага амал қилиши кераклигини айтди 

“Қирғизистоннинг сиёсий элитаси бир-бирини ҳурмат қилишни, бошқалар фикрига қулоқ тутишни ўрганиши лозим. Улар ўзаро ҳамкорлик қила олсалар, мамлакатда тинчлик, бирдамлик ва ривожланиш ўрнатилади”, деб айтган Сооронбай Жээнбеков Жогорку Кенешнинг собиқ спикерлари ва собиқ бош вазирлар билан учрашувда.
     
Унинг айтишича, учрашувдан асосий мақсад ягона майдонда мамлакатни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишдан иборатдир. 

Қирғизистон президентининг таъкидлашича, келгусида ташқи ва ички сиёсатда кўплаб синовлар кутилмоқда.  

“Сиз мамлакат учун ҳал қилувчи вақтларда муҳим қарорларни қабул қилишда иштирок этгансиз. Сиёсий воқеалар марказида бўлгансиз. Кўплаб соҳаларда бой тажрибага эгасиз. Бу бой захира талаб этилмай қолиши керакмас”, деб таъкидлаб ўтган Жээнбеков.

“Элита мамлакатни ривожлантириш бўйича бир фикрга келган давлат ҳар доим муваффақиятларга эришган. Улар баҳслашишган, бир-бирларини танқид қилишган. Бироқ иш асосий йўналишга келганда, улар ягона фикрга келганлар. Ҳозир Қирғизистонда давлатнинг барча ижтимоий-сиёсий кучлари иштирокида ҳал қилиш лозим бўлган кўплаб масалалар ва муаммолар мавжуд. Мен сиз бу бирлаштирувчи кучга айлана олишингизга ишонаман”, деб таъкидлаб ўтган Қирғизистон президенти.  

Жээнбеков фуқаролик жамияти, сиёсий кучлар ва давлат бошқаруви органлари ўртасидаги ҳамкорликни илгари суриши ва мулоқотни қўллаб-қувватлаши, маъносиз можароларсиз танқидни эшитишга тайёрлигини қўшимча қилган.  

Мавзуга оид