Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Туркияда 2013 йилда ўтган намойишларда Жорж Соросни айблади
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған америкалик миллиардер Жорж Соросни 2013 йилда Туркияда ўтган норозилик намойишларини молиялаштиришда айблади. Эрдўған бу ҳақда Анқарадаги чиқишида айтиб ўтди.
“Бу воқеаларни бир киши – таниқли венгриялик яҳудий Сорос молиялаштирган. Пули кўп бўлган бу одам пулларини халқларнинг бўлакланишига ва давлатларнинг барбод бўлишига сарфлайди”, деб айтган Эрдўған.
2013 йил Истанбулдаги Тақсим майдонида полиция ва Гази боғида дарахтларнинг кесилиб, у ерда савдо мажмуаси қурилишига қарши чиққан намойишчиларнинг тўқнашувлари юз берган. Намойишчилар ўз позицияларини боғ иншоотлар зич жойлашган ҳудуддаги ягона яшил “оролча”лиги билан асослашган.
Намойишчиларга радикаллар ҳам қўшилган. Улар боғда чодирлар ўрнатиб, уни эгаллаб олишни режалаштиришган. Полиция намойишчиларга қарши куч ишлатган, сувотгич, кўзни ёшлатувчи газ ва резина ўқлардан фойдаланган.
Жорж Сорос Soros Fund Management хеж-фонди асосчиси ва раҳбари ҳамда дунёнинг энг бой одамларидан бири ҳисобланади. Forbes’га кўра, Сороснинг бойлиги 25 млрд долларни ташкил қилади.
Баъзи сиёсатчилар, жумладан Венгрия Соросни ўзининг сиёсий ва ғоявий амбицияларини амалга ошириш учун ижтимоий ҳаракатлар ва ноҳукумат ташкилотларини молиялаштиришда айблашади.
Венгрия ҳукуматининг фикрича, Сороснинг “Очиқ жамият” фонди ноқонуний муҳожирларга Европа Иттифоқи давлатларига кўчиб ўтишида ёрдам берувчи компания фаолиятини молиялаштиради.
Мавзуга оид
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
16:20 / 26.05.2026
Ўлим тўшагида очилган сир: турк тадбиркорининг Швейцария банкига қарши молиявий уруши
13:52 / 26.05.2026
Бувиси мунтазам тазйиқ ўтказиб келган 3 нафар бола Туркиядан ватанга қайтарилди
18:34 / 25.05.2026